Жавохир Сидиков: Имконият доимо бўлган

Бугун Суперлига 16-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин олдидан "темирйўлчилар" вакили Жавоҳир Сидиқов ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушяпмиз. Тўғри, сўнгги баҳсларда омад биздан юз ўгирмоқда. "Локомотив"да европалик мураббий қўл остида унинг тактикаларини, фиклари, ғояларини тушуниб олдик. Бошида бироз қийналганимиз рост. Ҳозир эса барчаси жойида. Сўнгги уч ўйинда охирги дақиқаларда гол ўтказиб мағлубиятга учраётган бўлсак-да, ўйин бобида рақиблардан устунлик қиляпмиз. "Турон"га қарши баҳсда ҳам чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларга натижани ҳам тақдим қилмоқчимиз.

- "Турон"га қарши дастлабки баҳсда "Локомотив"даги дебют голингизни ургандингиз.

- Aлбатта, бу эсда қоладиган ҳолат. Бироқ эртага асосийси натижа учун ўйнаймиз. Ким гол уришидан қатъи назар ғалаба қозонишимизнинг ўзи етарли.

- Турнир жадвалида етакчилар ва аутсайдерлар билан фарқ унчалик катта эмас. Умумий олганда, мақсадлар қандай бўлмоқда?

- Етакчи жамоа биздан жуда катта фарқ билан олдинга чиқиб кетган. Aммо бу имкониятлар қолмади дегани эмас. Имконият доимо бўлган. Мавсум давомида керакли ўйинларда максимал очко олишда давом этак, турнир жадвалида юқорилашимиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!