Ж.Боатенг: Мен учун Левандовски Обамейянгдан кучлироқ
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг жамоадоши Роберт Левандовскини “Боруссия Д” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг билан солиштирди.

“Левандовски билан бир жамоада ўйнаймиз, Обамейянгга қарши эса икки маротаба ўйнаганман. Иккаласи ҳам ажойиб ҳужумчилар, бироқ, мен учун Левандовски Обамейянгдан кўра серқирра ва кучлироқ”, - дейди Боатенг Goal интернет-нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ва “Боруссия Д” жамоалари 19 ноябрь куни Бундеслиганинг 11-турида ўзаро куч синашишади.