ЖЧ–2026 плей-офф учрашувлари учун қуръа ташланди. Жуфтликлар билан танишинг

CHERY AUTO

Бугун Цюрих шаҳрида Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичининг плей-офф учрашувлари учун қуръа ташланди.

Tecno

Европа плей-офф босқичида қатнашадиган жамоалар қуйидагилардир: Италия, Украина, Косово, Польша, Дания, Туркия, Уэльс, Словакия, Чехия, Албания, Босния ва Герцеговина ҳамда Ирландия. Ушбу жамоалар ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Миллатлар лигасида энг юқори кўрсаткичларга эга тўрт жамоа – Румыния, Швеция, Шимолий Ирландия ва Шимолий Македония ҳам плей-оффда иштирок этади.

Жами 16 жамоа тўртта плей-офф йўлига ажратилди. Ҳар бир йўлда тўрттадан жамоа иштирок этади. Плей-офф босқичи ярим финал (бир ўйин) ва финал (бир ўйин) форматларида ўтказилади.

Айнан шу учрашувлар Европа қитъасидан Жаҳон чемпионати–2026нинг сўнгги тўрт иштирокчисини аниқлаб беради.

Жуфтликлар билан танишинг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!