ЖЧ-2018 чемпиони - Франция ушбу мусобақага боролмаган Голландияни синовдан ўтказади
Ads

Бугун УЕФА Миллатлар лигаси доирасидан ўрин олган яна бир марказий учрашув бўлиб ўтади. Аниқроғи, Франция ўз майдонида Голландия термасини қабул қилди.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- Франция Голландияга қарши ўтказилган сўнгги 4та баҳснинг барчасида ғалаба қозонган.

- Французларнинг мағлубиятсиз серияси 12та ўйиндан буён давом этиб келмоқда.

- Голландия сўнгги 5та ўйиндан фақат 1тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.

Франция – Голландия

Стадион: "Стад де Франс" (Сен-Дени, Франция)

Бошланиш вақти: 23:45

Бош ҳакам: Альберто Ундиано Мальенко (Испания)

Тахминий таркиблар:

Франция: Ареоля – Павар, Варан, Умтити, Менди, Канте, Погба, Матюиди, Мбаппе, Жиру, Гризманн.

Голландия: Силлессен – ван Дейк, Блинд, Лигт, Тете, Вейналдум, Стротман, Янмаат, Анхольт, Бабель, Депай.