ЖЧ-2018 мезбонлари келгуси йилнинг март ойида Бразилияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказишади
Ads

ЖЧ-2018 мезбонлари – Россия терма жамоаси келгуси йилнинг март ойида Бразилия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда Бразилия футбол федерацияси вице-президенти Фернандо Сарни айтиб ўтди.

“Россия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви март ойидаги ФИФА кунларининг бирида ўтказилади. Ушбу баҳс Россияда бўлиб ўтади. Бизда Россия футбол иттифоқи юборган таклиф хати бор. Аслида биз шу йилнинг июнь ойида Россияга қарши ўйнашимиз керак эди. Бироқ, бизнинг Австралия билан келишувимиз борлиги сабаб, учрашув кейинроққа қолдирилди”, - дейди Сарни.