ЖЧ-2018дан қолиб кетган Уругвай терма жамоаси форварди барибир Россия майдонларида ўйнаши мумкин
Ads

Москванинг ЦСКА клуби уругвайлик ҳужумчи Абель Эрнандеснинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади.

TuttoMercatoWeb нашри тарқатган хабарга кўра “армиячилар” айни дамда эркин агент мақомида бўлган 27 ёшли футболчига 3 йиллик шартнома ва йилига 3 млн евро маош таклиф қилишган.

Таъкидлаш лозимки, Уругвайнинг ЖЧ-2018га борадиган таркибидан тушиб қолган Эрнандес якунига етган мавсумни “Халл Сити” сафида ўтказди ва 10та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.