ЖЧ-2018га миллиондан ортиқ хорижлик ишқибозлар келиши кутилмоқда
Бир ойдан сўнг Россия яшил майдонларида старт оладиган ЖЧ-2018 мусобақасига тахминан 1 миллиондан ортиқ хорижлик футбол ишқибозлари келиши кутилмоқда. Бу ҳақда туризм бўйича Россия федерал агентлиги раҳбари Олег Сафонов маълум қилган.
– Кўпчилик меҳмонлар АҚШ, Аргентина, Бразилия, Мексика, Хитой ва шунингдек, Ғарбий Европадан келиши кутилмоқда, – дея Сафоновнинг сўзларини келтиради “Российская газета”.
Ростуризм раҳбари шунингдек, бу йили мамалкат бўйлаб саёҳат қилишга бўлган қизиқиш ҳам ортишини қўшимча қилган.
– Бу мавсум ички туризм ўтган йилдагига нисбатан анча юқори бўлади. Сайёҳларнинг ўзи беш фоизни ташкил қилиши кутилмоқда, – дейди Сафонов.
Фикрлар