ЖЧ-2022. Англия 6 ўйинлик нохуш серияни 6 та гол билан якунлади

Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Англия - Эрон беллашувида номинал мезбонлар 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборлиси, бунгача "уч шерлар" 6 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келаётганди. Бу вақт оралиғида инглизлар 3 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган.

Гарет Саутгейт шогирдлари сўнгги бор 29 март куни ўртоқлик учрашувида Кот'д-Ивуар устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Расмий баҳсларда эса, охирги марта 2021 йилнинг 16 ноябрида Сан-Марино таслим этилган, 10:0. 

Англия кейинги учрашувни 25 ноябрь санасида АҚШга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!