ЖЧ-2022. Аргентина - Жаҳон чемпиони!

Жаҳон чемпионати финал ўйини доирасида Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур беллашувда жанубий америкаликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Фантастик кечган баҳсдан сўнг Скалони шогирдлари ЖЧ-2022 олтин медалларига эга чиқди.

  • ЖЧ-2022
  • Финал

Аргентина

  • Лионель Месси 23', 109'
  • Анхель Ди Мария 36'
3 : 3

18/12/2022 20:00

Франция

  • Килиан Мбаппе 80', 81', 116'

  • *'

    Монтиель гол урди ва Аргентинани Жаҳон чемпионига айлантирди! Тугади бу ФИНАЛ!!!

  • *'

    Коло-Муанидан гол!

  • *'

    Паредес ҳам гол урди Аргентинада!

  • *'

    Тчуамени зарба беришда хатога йўл қўйди!

  • *'

    Дибаладан гол.

  • *'

    Коман хатога йўл қўйди. Унинг зарбасини Мартинес бартараф этди.

  • *'

    Месси ҳам адашмади!

  • *'

    Серия бошланди ва Мбаппе яна гол урди.

  • 125'

    Бўлди, тугади. Пенальтилар серияси чемпионни аниқлаб беради.

  • 124'

    Телбавор футбол. Нималар қилиб ташлаяпти бу йигитлар!?

  • 120'

    Дибала Тальяфико ўрнига учрашувни якунлаб қўяди.

  • 118'

    ГООООООООЛ! Мбаппедан хет-трик! Қойил.

  • 117'

    Яна Пенальтииии. Тўп олдида яна ўша йигит!

  • 116'

    Маккалистер ўрнига Пеццелла ўйинга қўшилди.

  • 114'

    Франция жарима зарбасини амалга оширади.

  • 109'

    ГООООООООООООООЛ! Месси Мбаппе сингари дубль қайд этмоқда! Суперррррр!!!

  • 106'

    Экстра таймларнинг иккинчиси бошланди

  • 105+2'

    Қўшимча бўлимларнинг биринчиси ниҳоясига етди - 2:2.

  • 105+1'

    Уххх! Мартинес ўта қулай имкониятни кўкка совурди.

  • 105'

    Аргентинадан хавфли вазият. Франциялик ҳимоячилар "қалқон" бўлиб беришди.

  • 102'

    Де Пауль ўрнига Паредес, Альварес ўрнига Мартинес майдонга туширилди.

  • 98'

    Жамоалар тезликда гол уришга ҳаракат қилмоқда ва хатолар сони кўпайиб кетяпти.

  • 95'

    Рабьо ўз ўрнини Фофанага бўшатиб берди.

  • 93'

    Аргентинадан хавфли ҳужум... Йўқ, гол бўлмади.

  • 91'

    Қўшимча бўлимларнинг биринчисига старт берилди.

  • 90+9'

    Асосий вақт якунланди - 2:2. Экстра таймларга мурожаат қиламиз.

  • 90+8'

    Акунья қарши ҳужумни тўхтатгани боис огоҳлантирилди.

  • 90+7'

    Ухххх! Мессидан ажойиб зарба. Льорисдан супер сейв!

  • 90+5'

    Захирадаги Оливье Жируга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 90+3'

    Мбаппедан яна бир зарба. Аммо буниси ноаниқ

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 8 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Футболчилар шифокорлар ёрдамига муҳтож. Ўйинда тўхталиш юзага келди.

  • 85'

    Голдан сўнг Франциянинг ўзига бўлган ишончи қайтди.

  • 82'

    ГООООООООООЛ! Мбаппе яна гол урди. Тюрамдан ажойиб узатма!

  • 80'

    ГООООООООООЛ! Мбаппе пенальтидан унумли фойдаланди.

  • 79'

    Франция фойдасига пенальти белгиланди!

  • 78'

    Де Паулнинг "кесиб" берилган узатмасидан сўнг тўпни Льорис эгаллаб олди.

  • 74'

    Франция тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 71'

    Эрнандез ва Гризманн майдондан олинди. Уларнинг ўрнига Камавинга ва Коман ўйинни якунлаб қўяди.

  • 71'

    Мбаппедан илк зарба. Ноаниқ!

  • 68'

    Коло-Муанининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 64'

    Анхель ди Мария ўрнига Матеус Акунья баҳсга қўшилди.

  • 63'

    Аргентина кескин ҳужумлар сонини тобора кўпайтириб боряпти.

  • 60'

    Мессидан хавфли зарба. Аммо тўп ноаниқ кетди.

  • 58'

    Альвареснинг зарбасидан сўнг тўпни Льорис эгаллаб олди.

  • 54'

    Рабьога сариқ карточка!

  • 51'

    Бурчак зарбаси Франция фойдасига. Аммо аргентиналиклар рақибга умуман имкон қолдирмаяпти.

  • 48'

    Майдон марказида тўп учун кескин кураш кечмоқда.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+9'

    Биринчи тайм якунига етди. Аргентина - Франция 2:0. Ҳозирча ҳисоб шу кўринишда.

  • 45+8'

    Энцо Фернандезга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 45+6'

    Коло-Муанига нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 45'

    Биринчи бўлим якунига оз вақт қолди.

  • 41'

    Жиру ва Дембеле захирага олинди. Уларнинг ўрнига Коло-Муани ва Тюрам майдонга тушди.

  • 36'

    ГОООООООООЛ! Ди Мария ишончли зарбаси билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирмоқда.

  • 34'

    Франция 34-дақиқага келиб, ҳали бирорта зарба йўлламади.

  • 31'

    Маккалистернинг зарбаси ўта ноаник кўриниш олди.

  • 28'

    Жанубий америкаликлар голдан сўнг ишончли ҳаракат қилмоқда.

  • 25'

    Французлар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.

  • 23'

    ГОООООООООООЛ! Месси пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 21'

    Аргентина фойдасига пенальти белгиланди. Дембеле ди Марияни тўхтатиб қолди.

  • 19'

    Жиру ҳужумда фол қайд этди ва стандарт вазият бесамар кетди.

  • 18'

    Франция қулай нуқтадан жарима зарбаси тепади. Тўп олдида Антуан Гризманн.

  • 16'

    Аргентинанинг ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда. Бироқ якуний зарба ҳозирча ноаниқ чиқяпти.

  • 13'

    Мбаппе Рабьо билан комбинация амалга ошириб, Аргентина ҳимоячиларини доғда қолдиришга уриниб кўрди. Аммо бу самара келтирмади.

  • 10'

    Уго Льорисга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 8'

    Де Паулнинг кучли зарбасидан сўнг тўп Варанга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 5'

    Майдонда сокинлик ҳукмрон.

  • 3'

    Аргентинада хавфли ҳужум. Бироқ ушбу вазиятда офсайд бор, деб топилди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. Аргентина оқ-ҳаворанг, Франция тўқ кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

  • *'

    Финал ўйини бошланиш арафасида. Старт учун барчаси шай ҳолатда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!