ЖЧ-2022. Беллингем: "Франциядан яхшироқ ўйнадик"

  • 12 Dec 06:29
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси аъзоси Жуд Беллингем ЖЧ чорак финалидан ўрин олган Францияга қарши беллашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

"Улардан яхшироқ ўйнадик, жуда кўп вазият яратдик, аммо фойдаланишда хатоларга йўл қўйдик. Ўйин назорати бизнинг қўлимизда эди. Биз французлардан кўпроқ устунлик қилдик.

Бундай юқори темпдаги беллашувда барчасини тез қабул қилинган қарорлар ва киритилган голлар ҳал қилади. Афсус, бу борада оқсадик. Ҳаракатларимиз ғалаба учун етарли бўлмади. Бу ҳақиқат ва биз жуда хафамиз",-деди Жуд.

19 ёшли ярим ҳимоячи жорий мундиалда жамоасининг асосий футболчиларидан бирига айланди.

Comments

You must be logged in to commet!