ЖЧ-2022. Эрве Ренар Аргентинага қарши ўйиннинг биринчи таймидан сўнг шогирдларига нима дегани маълум бўлди
Аргентинага қарши драматик ўйинда Саудия Арабистони бош мураббийи Эрве Ренар танаффусда шогирдларига нималар дегани ижтимоий тармоқларда тарқалди. Марҳамат, қуйида ўша оташин нутқ билан танишишингиз мумкин.
"Мен сизларни яхши кўраман йигитлар! Фақат Салмондан ташқари. У бемалол шикоят қилиши мумкин. Нима қиляпмиз бу ерда? Шу прессингми? Прессинг фақат олдинга боришни англатмайди.
Месси майдон марказида юрганида, сиз уни шунчаки кузатиб турдингиз. Уни қаршисида кутиб олишингиз керак. Агар истасангиз у билан телефонингизда расмга тушиб олинг. У гол урди. Ҳимояда турибсиз, у эса барчани алдаб ўтиб кетмоқда. Биз гол ўтказиб юбордик.
Нима қилганингизни кўрдингизми? Сиз камбек қилишимиз мумкинлигини ҳис қилмаяпсизми? Ишонмаяпсизми? Улар шунчаки роҳатланиб ҳаракатланмоқда!
Олға йигитлар, олға! Жанг қилиш вақти келди! Борингизни беринг. Ўйин бошланишидан қотиб қолдингиз. Ўзингизни қўлга олинг, босиқроқ бўлишингиз керак. Жангга қайтишингиз керак. Шарт!", - деган саудияликлар устози.
Фикрлар