ЖЧ-2022. Гильермо Очоа: "Биз Аргентинани Саудия Арабистони каби мағлуб этмоқчимиз"
Мексика терма жамоаси посбони Гильермо Очоа Аргентина сардори Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Футболчиларнинг "бу футболчига қарши ўйнаш қийин, бу жамоа кучли", - деган гаплари менга ёқмайди. Жаҳон чемпионатида уларга қарши тўп тепишдан ҳам яхшироқ нарса борми?
Аксинча, мундиалда Аргентинага қарши ўйнамоқчиман. Мен улар билан муносиб курашишни истайман. Биз уларни Саудия Арабистони каби мағлуб этмоқчимиз.
Мессида шундай сеҳр бор - у ҳеч нарса қила олмайдигандек кўринади. Аммо бир неча сониялардан сўнг Лео ҳаммасини ҳал қилади ва гол уради.
Бу ёқимли ва қийин синов бўлади. Шунга қарамай, Мексика жанг қилишга ҳамда ўзини кўрсатишга тайёр!", - деди дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Очоа Польша билан ўйинда Левандовскининг пенальтидан йўллаган зарбасини бартараф этганди.
Фикрлар