ЖЧ-2022. Жароҳатдаги Бензема ҳам Франция чемпион бўлса, медаль билан тақдирланади

Жаҳон чемпионати ўзининг авж палласига кириб бормоқда. Кеча Франция терма жамоаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Данияни 2:1 ҳисобида таслим этди. 

Ушбу ўйинларда амалдаги "Олтин тўп" соҳиби Карим Бензема иштирок эта олмаяпти. У терма жамоа машғулотларида жароҳат олганди. 

Бироқ маълум қилинишича, агар Франция медалларга сазовор бўладиган тақдирда Бензема ҳам уни қўлга киритади. Сабаби, Дешам қайдномадан уни чиқариб ташламаган ва ўрнига бошқа номзод чақирмаган.

Бу Карим ҳамон 26 та медаллар жамланмаси учун рўйхатда борлигини англатади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!