ЖЧ-2022. Корея мураббийи: "Кучимиз етмаса ҳам ўз услубимизда ўйнашни давом эттирдик"
ЖЧ 1/8 финалидан ўрин олган Бразилия - Жанубий Корея учрашувида қитъадошларимиз 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин кореяликлар бош мураббийи Паулу Бенту матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Рақиб ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди. Тўғри, натижадан ҳафсалам пир бўлди, аммо шуни айтиш керакки, корея футболи сўнгги тўрт йилда сезиларли даражада ўсди.
Беллашувни жуда яхши бошладик. Кучимиз етмаса ҳам ўз услубимизда ўйнашни охирги сонияларгача давом эттирдик, бундан фахрланаман.
Гуруҳ босқичини ажойиб тарзда ўтказдик. Ганани мағлуб этишимиз мумкин эди, бироқ умуман олганда, натижамиздан қониқдим",-деди португалиялик мутахассис.
Фикрлар