ЖЧ-2022. Марокаш бош мураббийи Жаҳон чемпиони бўлмоқчи
Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Марокаш ва Испания жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда Африка вакиллари пенальтилар сериясига кўра, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу баҳс якунига етгач, марокашликлар бош мураббийи Валид Реграги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Африкадан ҳали ҳеч бир мамлакат чемпион бўлмаган. Нимага биз бунга ҳаракат қилиб кўрмаслигимиз керак?
Нега шогирдларим бу ҳақда ўйламаслиги керак? Биз энг юқори натижаларни мақсад қиляпмиз", - деди мутахассис.
Маълумот ўрнида, Марокаш чорак финалда Португалия билан куч синашади.
Фикрлар