ЖЧ-2022 Модричнинг терма жамоа сафидаги охирги мусобақасими?
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич терма жамоа сардори Лука Модрич ҳақида гапирди.
“Лука ҳақида нима десам ҳам, бу жуда кам бўлади. Худо умрини зиёда қилсин. Ишончим комилки, бу унинг Хорватия терма жамоасидаги охирги мусобақаси эмас.
Унинг физикаси, жиддийлиги, меҳнати ва профессионаллиги биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. У жуда муҳим футболчи. Лекин барибир биз бир жамоамиз.
Жамоа бўлиш - натижага эришишнинг ягона йўли. Лука бизнинг сардоримиз ва етакчимиз. Биз унинг имкон қадар узоқроқ сафимизда қолишини истаймиз”, - деди Златко Далич.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” футболчиси айни дамда 37 ёш ҳисобланади.
Фикрлар