ЖЧ-2022. "Оловли" кечган беллашувда Камерун Сербия билан муроса кўчасини танлади

Қатар мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Камерун - Сербия учрашуви ниҳоясига етди. Унда жамоалар жанговор 3:3 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Номинал мезбонлар сафида голлар Кастелето, Абубакар ва Чупо-Мотинг томонидан киритилди. Европаликларнинг 3 голига Павлович, Милинкович-Савич ва Митрович муаллифлик қилди.

Айни вақтда африкаликлар 1 очко тўплаб, 3-поғонадан жой олган. Сербия ҳисобида 1 очко мавжуд бўлиб, терма сўнгги ўриндан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!