ЖЧ-2022 ўтказиладиган стадионлар қачон тўлиқ фойдаланишга топширилади?

ЖЧ-2022 ижрочи директори Носир ал-Ҳатир Қатардаги мундиал учун қурилаётган стадионлар ҳақида гапириб ўтди.

Унинг сўзларига кўра 2020 йил охиригача жаҳон чемпионати учрашувлари ўтказиладиган барча стадионлар тўлиқ фойдаланишга топширилади. Ал-Ҳатир жорий 2019 йил сўнггигача суратдаги “Ал-Бейт” аренаси тўлиқ тайёр бўлишини ҳам айтиб ўтди. Айтиш лозимки, ушбу арена ЖЧ-2022 нинг ярим финал учрашувини қабул қилади.

Маълумот учун, Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!