ЖЧ-2022 саралаши. Жанубий Корея сафарда минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Жаҳон Чемпионати Осиё минтақаси "А" гуруҳидан ўрин олган Ливан - Жанубий Корея учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона голни Гю Сюн Чо 45+1-дақиқада киритишга муваффақ бўлди.

Мазкур натижадан сўнг ливанликлар 7 очко билан 4-ўринда қолди.

Корейслар эса 17 очко жамғарган ҳолда гуруҳда пешқадамликни қўлга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!