Асосий мазмунга ўтиш

ЖЧ-2022 саралаши. Жанубия Корея ўз майдонида Ливанни кичик ҳисобда енгди

Улар гуруҳ пешқадамига айланиб олишди.

Бундан бироз аввал ЖЧ-2022 саралаши Осиё минтақаси 3-раундининг “А” гуруҳ 2-туридан ўрин олган Жанубий Корея ҳамда Ливан терма жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

“Suwon world cup stadium”да кечган баҳс тақдирини 60-дақиқада Квон Чхан Хун томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу ғалабадан сўнг Жанубий Корея 4 очко билан гуруҳ пешқадамига айланиб олган бўлса, Ливан 5-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳида шунингдек, Эрон, БАА, Ироқ ва Сурия терма жамоалари жой олган.

{game}3630855{/game}
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ