"ЖЧ-2022" саралаши. Япония автогол эвазига Австралиядан устун келди
Бундан бироз аввал "ЖЧ-2022" Осиё минтақаси саралашининг 3-раунд “B” гуруҳ 4-туридан ўрин олган Япония ҳамда Австралия терма жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни Япония терма жамоасига ғалаба келтирган голларни Ао Танака (8') ва Азиз Бехич (85' автогол) киритди. Австралиянинг жавоб голига эса Айдин Хрустич (70') муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг Япония терма жамоаси 3-ўринга кўтарилиб олди. Австралия мағлуб бўлганига қарамай, гуруҳ пешқадамлигини сақлаб турибди.
Фикрлар