ЖЧ-2022. Томас Мюллер: "8:0 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин, аммо..."

Германия миллий терма жамоаси етакчиси Томас Мюллер ЖЧ 3-туридаги Коста-Рикага қарши бўлажак баҳс олдидан фикр билдирди.

"Еттитадан кўп гол фарқи билан ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқарканмиз. Албатта, гуруҳдаги иккинчи беллашувни ҳам диққат билан кузатиб борамиз. Услубни ҳам шунга қараб мослашимиз лозим.

Биз ушбу баҳсни ўз даражамизда ўтказиб, ғалаба қозонишга тайёрланяпмиз. 8:0 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин, аммо бу Жаҳон чемпионати учун бироз ҳақиқатдан йироқ. Менимча, қозоғда биз Коста-Рикага қарши ўйин фаворитимиз.

Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин бизга 3 очко керак. Тўғри, имкониятимиз камроқ. Бироқ ҳали бизда нималарга қодирлигимизни кўрсатиб, плей-оффга чиқишга умидимиз бор",-деди Мюллер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!