ЖЧ-2022. Япония бош мураббийи: Навбатдаги мақсад - чорак финалга чиқиш

  • 2 декабрь, 2022, 09:44
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Япония -  Испания ўйинида қитъадошларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "самурайлар" бош мураббийи Хадзимэ Мориясу иштирок этди.

"Барча мухлисларимизга, бутун япон халқига бизни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман. Сизнинг шарофатингиз билан ушбу қийин баҳсда зафар қучдик. Сизларга ушбу ғалабани тортиқ эта олганимиздан хурсандмиз. Навбатдаги мақсад - чорак финалга чиқиш!

Футболчиларимиз жаҳон ареналарида курашмоқда ва биз 1/4 финалга чиқиб, бу борадаги энг яхши натижамизга эришмоқчимиз",-деди мутахассис.

Маълумот учун, энди японияликлар нимчорак финал босқичида Хорватияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!