ЖЧ-2022. Япония МТЖ устози Германия устидан қозонилган ғалаба ҳақида нималар деди?

  • 24 Nov 06:40
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати илк тури доирасидаги Германия - Япония учрашувидан (1:2) кейин осиёликлар бош мураббийи Хадзимэ Мориясу жамоасининг сенсацион ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Менимча, бу энг камида тарихий ғалаба ва унутилмас лаҳза бўлди. Япония футболига келсак, биз тезкорлик билан ривожланяпмиз, футболчиларимиз легионерга айланмоқда.

Биз хориж чемпионатлари ўйинчиларимизнинг ўсишига туртки бўлаётганига ишонамиз ва шунинг учун улардан миннатдормиз. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, биз ғалаба учун майдонга тушамиз".

Энди кун чиқар юрт вакиллари навбатдаги беллашувни Коста-Рикага қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!