ЖЧ-2022нинг энг яхши ёш футболчиси эълон қилинди
Қатардаги мундиалнинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчиси аниқланди.
ФИФА матбуот хизматининг хабарига кўра, Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес "Энг яхши ёш футболчи" номинациясига лойиқ кўрилди.
Ҳавбек кутилмаганда жамоанинг асосий таркиб ўйинчисига айланди. Футболчи Мексикага қарши ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйганди.
Аргентина термаси финалда Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди.
Фикрлар