"ЖЧ-2026". "B" гуруҳида 1-тур учрашувлари якунланди
Жаҳон чемпионатининг "В "гуруҳида 1-турдан кейин жуда қизиқ ҳолат юзага келди. Гуруҳдаги барча тўртта жамоа ўз ҳисобига бир очкодан ёзиб қўйди.
Швейцария ва Қатар ўртасидаги баҳс ғолибни аниқламади ва дуранг натижа қайд этилди. Шунингдек, мезбонлардан бири Канада ҳам Босния ва Герцеговина билан муросага келди.
Натижада "В" гуруҳида Швейцария, Канада, Қатар ва Босния ва Герцеговина жамоаларининг ҳар бири 1 очкодан жамғарган. Голлар нисбати ҳам бир хил бўлгани сабабли жамоалар ўртасида фарқ йўқ.
Шу тариқа, "В" гуруҳида плей-офф йўлланмалари учун кураш янада қизғин тус олди. Кейинги тур учрашувлари жамоаларнинг тақдирини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади.


Фикрлар