"ЖЧ-2026”. Марокаш 2-турда Шотландияни минимал ҳисобда енгди
Жаҳон чемпионати "C" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган илк беллашув ўз ниҳоясига етди.
Марокаш терма жамоаси Шотландия билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлди.
Тўқнашувдаги ягона голга яна Саибари муаллифлик қилди. "Бавария"нинг янги ўйинчиси баҳснинг 2-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга эришган эди.
Маълумот ўрнида, ушбу ўйиндан сўнг Марокаш терма жамоаси 4 очко билан 1-ўринда бормоқда. Шотландия эса 3 очко билан 2-ўринни эгаллади.
- Халқаро - Жаҳон чемпионати
- Гуруҳ босқичи
Шотландия
Тугаган
0
:
1
03:00
Марокаш
- Ismael Saibari 2'

Фикрлар