"ЖЧ-2026". Марокаш камбэк қилди ва плей-оффга йўл олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган баҳсда Марокаш терма жамоаси Гаитини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Атланта шаҳридаги "Мерседес-Бенц Стэдиум"да ўтган учрашувда ҳисоб 10-дақиқада очилди. Гаитиликлар ҳужумчиси Ленни Жозефнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига бориб тушди. Кейинчалик бу вазият автогол сифатида Яссин Бунуга ёзилди.

39-дақиқада Ашраф Ҳакими мувозанатни тиклади. Бироқ орадан тўрт дақиқа ўтиб, Вильзон Изидор Гаитини яна олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Исмаэль Сайбари Ашраф Ҳакимининг узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар танаффусга 2:2 ҳисобида йўл олди.

Иккинчи бўлимда ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олган марокашликлар 78-дақиқада Суфьян Раимининг голи эвазига олдинга чиқиб олди. 89-дақиқада эса Раими голли узатма бериб, Гессим Яссиннинг голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Марокаш 7 очко тўплаб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Гаити эса 0 очко билан сўнгги ўринда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!