"ЖЧ-2026 саралаши". Эрон - Ўзбекистон: Учрашувни кимлар ўтказиб юборади?

TIGGO 2 PRO

Бугун муҳим кун!

Хабарингиз бор, бугун ЎЗБЕКИСТОН терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эрон меҳмони бўлади.

"A" гуруҳида пешқадам бўлиб турган "йўлбарслар" сафида Муҳаммад Моҳеби дисквалификация сабаб ушбу ўйинни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, "Истиқлол" футболчиси Рўзбех Шешми жароҳат сабаб майдонга тушмаслиги айтилмоқда. БААга қарши ўйнамаган яна бир етакчилардан Меҳди Таремида ҳам жароҳат бор.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида эса Қирғиз Республикасига қарши беллашувда сариқ карточка олган Жалолиддин Машарипов бу баҳсни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, ва Остон Ўрунов ҳам сўнгги машғулотларда иштирок этмаган ва "Персеполис" лагерига йўл олган. Шерзод Насруллаевда эса кичик жароҳат бор. Унинг майдонга тушиши сўроқ остида. 

Эслатиб ўтамиз, "Озодий" стадионида режалаштирилган ўйин 21:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!