ЖЧ-2026": Швейцария Босния ва Герцеговинани қийинчиликсиз мағлуб этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари давом этмоқда. "B" гуруҳининг 2-тур доирасида Швейцария ва Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур учрашувда швейцарияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғолиблар сафида Йохан Манзамби дубль қайд этган бўлса, Рубен Варгас ҳам ўз номини таблога ёздирди.

Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафида Эрмин Маҳмич 90+3-дақиқада ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ ўйинга қўшиб берилган вақтнинг 90+8-дақиқасида Гранит Жака пенальтидан аниқ зарба йўллаб, учрашувга нуқта қўйди — 4:1.

Шу тариқа, Мурат Якин шогирдлари очколарини 4 тага етказиб, "B" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

  • Халқаро - Жаҳон чемпионати
  • Гуруҳ босқичи
18708.png

Швейцария

  • Johan Manzambi 74'
  • Rubén Vargas 84'
  • Johan Manzambi 90'
  • Granit Xhaka 90'
Тугаган
4 : 1

00:00

18625.png

Босния и Герцеговина

  • Ermin Mahmic 90'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!