"ЖЧ-2026"да дебют қиладиган футболчилардан рамзий жамоа тузилди
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати стартига оз вақт қолди. Sky Sport нашри мазкур мусобақада дебют қиладиган энг яхши футболчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди.
Эътиборлиси, таркибдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олган. У фаолияти давомида илк бор мундиалда иштирок этади. Ҳусанов рамзий жамоанинг марказий ҳимоя чизиғида Пау Кубарси билан бирга жойлаштирилган.
Қуйида рамзий жамоа билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошқараётган “оқ бўрилар” ҳам ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Ўзбекистон “K” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Португалия, Колумбия ва Конго терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар