ЖЧ саралаши. Соннинг голи эвазига кореслар ғалабани илиб кетди
Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Жанубий Корея - Сурия баҳси якунига етди. Мазкур учрашувда мезбонлар рақибидан 2:1 ҳисобида устун келди.
Ўйиннинг 48-дақиқасида Хван Ин-Бом ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Харбин мувозанатни тиклади. Ўйин якунига яқин Сон Хён Мин гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.
Мазкур муваффақиятдан сўнг, кореслар ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва улар гуруҳда пешқадам бўлиб олишди. Сурияда айни дамда 3 ўйиндан сўнг 1 очко бор ва улар 5-ўринда бормоқда.
Фикрлар