ЖЧдаги шармандаликдан сўнг Германияда истеъфо юз берди
Германия миллий терма жамоаси бош менежери Оливер Бирхофф лавозимидан озод этилди.
Бунга "немис машинаси"нинг Жаҳон чемпионатидаги салбий натижалари сабаб сифатида келтирилмоқда. Флик бошқарувидаги жамоа мундиал гуруҳ босқичида Испания ҳамда Япониядан кейин 3-ўринни эгаллади ва плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Бирхофф 2004 йилдан бери "бундестим" бош менежери сифатида фаолият юритиб келаётганди. Бу орада германияликлар Жаҳон чемпиони бўлди, бир неча бор Европа чемпионатида совриндон бўлди.
Фикрлар