ЖЧнинг сўнгги кунида курашчимиз кумуш медални қўлга киритди
Бугун Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида юнон-рим кураши бўйича беллашувлар ўтказилди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Жаҳон чемпионатининг охирги куни терма жамоамиз учун кумуш медаль билан якунланди. -45 килограмм вазн тоифасида Асадбек Баҳромов финалда қозоғистонлик рақиби Саматбек Изимгалига имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа терма жамоамиз классик кураш йўналишида 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган бўлса, бутун мусобақа давомида эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарди. София турнирида қаҳрамонга айланган вакилларимиз рўйхати:
Олтин медаль:
Умиджон Жалолов (эркин кураш, -55 кг)
Кумуш медаль:
Камронбек Қадамов (эркин кураш, -48 кг)
Асадбек Баҳромов (юнон-рим кураши, -45 кг)
Бронза медаль:
Аброр Атабаев (юнон-рим кураши, -55 кг)
Муштарий Толипбекова (қизлар кураши, -40 кг)
Ситора Толипбекова (қизлар кураши, -46 кг)
Рушана Абдукаримова (қизлар кураши, -65 кг)
Фикрлар