Жеко: Танқидчилар бизни 0:5 ҳисобида ютқазади деб ўйлаганди

 

“Рома” жамоаси ҳужумчиси Эдин Жеко “Наполи”га қарши (4:2) кечган А Серия 27-тур ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз бошқалар ўйлаганек ёмон эмасмиз. Танқидчилар бизни 0:5 ҳисобида ютқазади деб ўйлади. Лекин биз яхши ўйнадик. Муваффақиятга эриша олмаган пайтимизда ёмон ўйнаганмиз деганлар адашади.

Италияда зўр ўйнайиган жамоага қарши ажойиб беллашув ўтказдик. Сўнгги ҳафтала қийин кечди, бироқ мен ўзимни оқламоқчи эмасман”, – деди босниялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!