Жекога А Сериянинг 3 та клуби қизиқмоқда
Жорий ёзги трансфер ойнасида “Интер”ни тарк этиши мумкинлиги айтилаётган ҳужумчи Эдин Жекога Италиянинг ўзидан харидорлар чиқмоқда.
FCInterNews.it тарқатган хабарга кўра, 36 ёшли босниялик футболчига А Сериянинг учта клуби жиддий қизиқиб қолган. Жумладан, Сильвио Берлусконига тегишли бўлган "Монца" Жекони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Football Italia хабарига кўра эса Жекони ўз сафида кўрмоқчи бўлаётган клублар орасида "Ювентус" ва "Наполи" ҳам бор. Қайд этилишича, Турин ва Неаполда босниялик футболчининг ўйин вақти кам бўлади, “Монца”да эса у асосий ўйинчилардан бирига айланиши мумкин.
Трансфермаркт портали талқинига кўра, айни дамда Эдин Жеконинг трансфер нархи 4 миллион еврони ташкил этади. У ўтган мавсум “Интер” сафида жами 49 та ўйинда майдонга тушди ва 17 та гол урди.
Фикрлар