Женнаро Гаттузо: Биз тўғри йўлдамиз

"Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия А Серияси 24-тури доирасида "Кальяри" устидан мехмонда қозонилган ғалабадан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба қозонишда давом этишимиз керак, - дея сўзларини бошлади Гаттузо. - Турнир жадвалида вазиятимизни яхшилаб олиш учун бизга яна очколар керак бўлади.

Биз тўғри йўлга тушиб олдик, энди эса ўзимизнинг устимизда ишлашда давом этишимиз керак", - дейди Гаттузо.

Маълумот ўрнида, Италия А Серияси 24-туридан сўнг "Наполи" 33 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 8-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!