Женнаро Гаттузо Италия клубини бошқаришга яқин

Италиянинг "Удинезе" клуби устози Игор Тудор лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Тудор А Серияда йирик мағлубиятлар сабаб бўшатилиши кутилмоқда. "Зебралар" "Аталант" (1:7) ва "Рома" (0:4)га имкониятни бой беришганди. Шу боис жамоа чемпионатда 14-ўринда бормоқда.

Унинг ўрнига асосий номзод сифатида "Милан" клубининг собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо кўрилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!