"Женоа" - "Беневенто": Шомуродов майдонга тушди! (матнли трансляция)
Италия А Серияси 32-туридан ўрин олган "Женоа" - "Беневенто" баҳсининг 2-бўлими богшланди. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Воқеалар ривожидан ортда қолмаслик учун саҳифани янгилаб туришингиз тавсия этилади.
- 90+4'

Учрашув якунланди! "Женоа" ўз уйида жанговар дурангга имзо чекди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+'

3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 88'

Миха Зайц бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 87'

"Беневенто" бош мураббийи гол урган Лападула ўрнига Жузеппе Ди Сериони майдонга туширди.
- 83'

Доминико Кришитога майдонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 80'

Кевин Стротман ўрнига Балон Беҳрами ўйинга қўшилди!
- 78'

АЛьфо Гайч ўрнига Роберто Ингсинье ўйинни давом эттирадиган бўлди.
- 73'

Пандев ўрнига эса Марко Пяца ўйинни давом эттирадиган бўлди.
- 71'

Дестро ўрнига Шомуродов ўйинга қўшилди!
- 69'

Миха Зайц майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 66'
Меҳмонлар аъзосининг берган кучли зарбаси устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!
- 63'

Бурчакдан тўпни "Беневенто" ўйинга киритиб беради.
- 58'
Давиде Бираски жарима майдончаси ичида палапартиш ўйнади. Вазиятдан унумли фойдаланиш мумкин эди...
- 55'

Бадельнинг жарима майдончаси ичидан туриб берган зарбасини дарвозабон чиройли тарзда қайтарди!
- 53'
"Беневенто" футболчилари агрессив ўйини эвазига назоратни ушлаб туришибди.
- 48'
Горан Пандевнинг уриниши бесамар кетди, зарбага бирозгина аниқлик етишмади.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди.
- 45+1'

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
- 45+'

1-бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 42'
Дестродан қўполлик. Ҳакам фол қайд этди.
- 39'

Кришитонинг ажойиб зарбаси сейв билан якунланди!
- 34'

Алессандро Туиа майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатяпти.
- 31'

Стротманга сариқ карточка кўрсатилди.
- 29'

"Женоа" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Бесамар уриниш.
- 26'
"Беневенто" аъзоси тўпни жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнади! Бироқ ҳакам ўйинни давом эттиришга руҳсат берди!
- 23'
"Беневенто"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми самарасиз чиқди.
- 21'

ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Пандев ҳисобни яна бир бор тенглаштирди! Дарвозабон бу сафар ҳам ожиз қолдирилди.
- 15'

ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Жанлука Лападула 11 метрлик нуқта ўрнидан дарвозанинг чап бурчагига тўпни ажойиб тарзда жойлаб қўйди! Ҳисоб 1-2!
- 14'
Женоа аъзосига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси ижро этилади.
- 11'

ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Пандев ҳисобни тенглаштирди! Ўйинда 2-тезкор гол! 1:1! Супергол.
- 8'
Зайцнинг ҳаракати ноанипқ чиқди, узатмага бирозгина аниқлик етишмади.
- 6'

ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Виола ҳисобни очмоқда! "Женоа" тезкор гол ўтказиб юборди! 0-1!
- 5'

Радованович сариқ карточка олди.
- 4'
Иван Радованович жарима майдончаси яқинида рақибининг футболкасидан тортиб қолди ва яққол ҳужумни тўхтатди! Ҳакам унга карточка кўрсатиши мумкин.
- 1'

Учрашув бошланди!



Comments