“Женоа” бир трансфердан бош тортди
Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоаси эркин агент сифатида Набил Бентолибни ўз сафига қўшиб олишни рад этди.
Аввалига, футболчи генуяликларнинг тиббий кўригидан ўтишда муаммога дуч келгани учун “Женоа” уни олишдан бош тортаётгани айтилганди. Кейинроқ маълум бўлишича, томонлар шартнома муддати бўйича келиша олмаган.
Жазоирлик ўйинчи клубдан икки йиллик шартнома ва яна бир мавсум жамоада қолиш ҳуқуқини сўраган. “Женоа” эса, Бентолиб билан бир йиллик битим тузишни таклиф қилган.
Бентолиб ўтган мавсумни “Шальке-04”да ўтказиб, ёзда эркин агентга айланган эди.
Фикрлар