"Женоа" "Интер" тўсиғидан ўта олмади, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия А Сериясининг 5-туридан ўрин олган "Женоа" ва "Интер" беллашуви ўз якунига етди. Унда миланликлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу учрашувда Элдор Шомуродов 65 дақиқада захирадан майдонга тушди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Наинголаннинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    "Интер" ҳамон ҳужумга ўтишдан тўхтамаяпти. 

  • 85'

    Элдор яхши очилиб бораётган эди. Офсайд бор экан.

  • 84'

    Ровелла ўрнига Мелегони майдонга тушди.

  • 81'

    Наинголан ва Коларов майдонга тушди. Дармиан ва Видаль майдонга тушди. 

  • 79'

    ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўпни Дамброзио дарвозага жойлаб юборди.

  • 75'

    Пинамонти билан тўп учун курашда Элдор охиригача ўйнади. Аммо ҳимоячи яхши ҳаракат қилиб, ҳужумчимиз таъқибидан чиқиб кета олди. 

  • 75'

    Брозовичнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 74'

    Шомуродов тўп учун яхши курашмоқда. 

  • 72'

    Пинамонти Лаутаро ўрнига майдонга тушди.

  • 69'

    Лукаку яна гол урганди. Аммо офсайд сабаб киритилган гол ҳисобга олинмади. 

  • 65'

    Ваниҳоят, Шомуродов Пьяца ўрнига майдонга тушди. 

  • 64'

    ГОЛ! "Интер" ҳисобни очди. Лукаку ҳимоячиларни осонликча алдаб ўтди.

  • 61'

    "Женоа"да ўзгариш. Бехрами ва Бадель ўрнига Зайц ва Радованович майдонга тушди. 

  • 59'

    "Женоа"да ҳужумда тўпни қабул қилиб оладиган ҳужумчи етмаяпти. Тушундингиза ким кераклигини?!

  • 58'

    Эриксен ўрнига Барелла майдонга тушди. Ҳакими Перишич ўрнида ўйнайди. 

  • 56'

    "Интер" тўпни назорат қилмоқда.

  • 52'

    Эриксеннинг бурчак узатмаси ўхшамади. 

  • 50'

    Пьяца ҳужумда фол ишлатди. 

  • 47'

    Бастони фол ишлатди. 

  • 46'

    Чиборра ўрнига Пеллегрини майдонга тушди. Роландо Маран ўзгаришларга қўл урмоқда. Шомуродов майдонга тушишини кутишда давом этамиз. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 44'

    Ровелла ҳужумда қоидани бузди. 

  • 41'

    Лаутаро сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 39'

    "Интер"нинг яна 2 та бурчак зарбаси самарасиз якунланди. 

  • 37'

    Эриксеннинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 33'

    Яна бир бурчак зарбаси ноаниқ амалга оширилди. 

  • 30'

    "Интер" бурчак зарбасидан фойдалана олмади.

  • 29'

    Лукаку жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам пенальти йўқ, деб ҳисоблади. 

  • 27'

    Видаль яхши имкониятдан гол ура олмади. 

  • 24'

    Бурчак зарбасидан "Интер" ҳеч қандай фойда келтира олмади. 

  • 22'

    Раноккья рақибини фол ишлатди. 

  • 18'

    Мартинесга узатилган тўп ноаниқ кетди. 

  • 17'

    "Женоа" ҳимояда рақибини кутиб оляпти. 

  • 14'

    Мартинеснинг зарбаси ноаниқ.

  • 9'

    Брозович фол учун оғзаки огоҳлантириляпти. 

  • 6'

    Панев офсайдда қолиб кетди. 

  • 6'

    Жарима майдони ичига узатилган тўп генуялик ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 4'

    Илк дақиқалардан "Интер" фаол.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар аллақачон майдонда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Женоа" - "Интер" баҳси бошланмоқда. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!