“Женоа” жамоа ўйинини Шомуродов атрофида қайта қуради

Шомуродовнинг “Женоа”га ўтгани ҳақиқатан шов-шувли трансфер бўлди ва унинг атрофидаги фикр-мулоҳазалар, тахмин ва таҳлиллар ҳамон тингани йўқ.

Биз Элдор Шомуродовнинг фаолиятидаги энг муҳим қирралар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Роландо Маран жамоа ўйинини кучли ҳужумчи атрофида қуришга одатланган. Лекин ҳозиргача унинг қўл остида ишончни оқлай оладиган форвард йўқ эди. “Женоа”даги ҳужумчилардан бирининг ёши ўтиб қолган, иккинчисининг савияси талабга жавоб бермайди, бошқалари кўп жароҳат оладиганлар тоифасидан. Барқарорлик йўқ.

Роландо орзу қилган ҳужумчи айнан Элдор бўлиши мумкин. Чунки ўзбек футболчиси жароҳатга мойил эмас, чидамли, тезкор ва ақлли футбол намойиш этади. Роландо эса, жамоа ўйинининг асосий фигураси бўлган ҳужумчининг жуда кўп ҳислатларени ўзида бирлаштирган бўлишини истайди. Демак, ана шундай форвардлар тоифасига кирадиган Шомуродов кам гол урса-да, ҳозирги бош мураббий учун идеал вариант.  

Шу ўринда, Роландо бошқарган жамоада ҳужумчилар ҳеч қачон 12 тадан кўп гол урмаганини таъкидлаш жоиз. Бундан кейин ҳам “Женоа” рақиб дарвозасини “илма-тешик” қилиб ташлашига ҳеч ким ишонмайди. Бироқ, ҳамма узоқ ўлкадан келган Элдор Шомуродов жамоага янгича руҳ олиб киришини кутмоқда"...

Мақоланинг тўлиқ шакли билан танишинг:

“Женоа” Шомуродовни асосий фигурага айлантирадими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
BLESSED BBB
13/10/2020 06:48
Bo'ldida endi ee. Borsin o'ynasin qani.