"Женоа" мавсум якунлари бўйича А Серияда қанча миқдорда мукофот жамғармасига эга бўлди?
"Женоа" клуби Италия А Сериясининг жорий мавсумини 11-поғонада якунлади. Сўнгги беллашувларда генуяликлар таркибида ҳаракат қилаётган Элдор Шомуродов ҳам ўзининг голеадорлик хусусиятларини яна бир карра намойиш этди.
"Женоа" турнирни ушбу ўринда якунлагани учун А Серия ташкилотчилари "гриффонлар" 5,5 млн евро миқдорида мукофот пули тўлаб беради.
Чемпион "Интер"га лига томонидан 23,4 млн евро тақдим этилса, сўнгги ўринда мавсумни якунлаган "Парма" 900 минг евро билан Б Серияга равона бўлади.
Аввалроқ, Элдор ушбу голлари орқали собиқ клуби "Ростов"га 500 минг евро ҳам ишлаб берганди.
Фикрлар