Италия А Серияси 32-туридан ўрин олган "Женоа" - "Беневенто" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. Генуяликлар таркибида Шомуродов 20 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Голларга "Беневенто" сафида Виола ва Лападула муаллифлик қилган бўлса, "Женоа"нинг ҳар иккала голи Горан Пандев номига ёзилди.

Шу тариқа, 1 очкони қўлга киритган "Женоа" очколари сонини 33 тага етказиб олган ҳолда 14-ўринга кўтарилди, 31 очко тўплаган "Беневенто" эса 17-ўринда бормоқда.

Дженоа

  • Горан Пандев 11', 21'

А Серия 32-тур

21/04/2021, 23:45

2
:
2
Тугади

Беневенто

  • Бенито Николас Виола 5'
  • Джанлука Лападула 15'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris 0 томошабин

Бош ҳакам: Luca Pairetto

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Женоа" ўз уйида жанговар дурангга имзо чекди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Миха Зайц бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 87'

    "Беневенто" бош мураббийи гол урган Лападула ўрнига Жузеппе Ди Сериони майдонга туширди.

  • 83'

    Доминико Кришитога майдонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 80'

    Кевин Стротман ўрнига Балон Беҳрами ўйинга қўшилди!

  • 78'

    АЛьфо Гайч ўрнига Роберто Ингсинье ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 73'

    Пандев ўрнига эса Марко Пяца ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 71'

    Дестро ўрнига Шомуродов ўйинга қўшилди!

  • 69'

    Миха Зайц майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 66'

    Меҳмонлар аъзосининг берган кучли зарбаси устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 63'

    Бурчакдан тўпни "Беневенто" ўйинга киритиб беради.

  • 58'

    Давиде Бираски жарима майдончаси ичида палапартиш ўйнади. Вазиятдан унумли фойдаланиш мумкин эди...

  • 55'

    Бадельнинг жарима майдончаси ичидан туриб берган зарбасини дарвозабон чиройли тарзда қайтарди!

  • 53'

    "Беневенто" футболчилари агрессив ўйини эвазига назоратни ушлаб туришибди.

  • 48'

    Горан Пандевнинг уриниши бесамар кетди, зарбага бирозгина аниқлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    1-бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 42'

    Дестродан қўполлик. Ҳакам фол қайд этди.

  • 39'

    Кришитонинг ажойиб зарбаси сейв билан якунланди!

  • 34'

    Алессандро Туиа майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатяпти.

  • 31'

    Стротманга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 29'

    "Женоа" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Бесамар уриниш.

  • 26'

    "Беневенто" аъзоси тўпни жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнади! Бироқ ҳакам ўйинни давом эттиришга руҳсат берди!

  • 23'

    "Беневенто"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми самарасиз чиқди. 

  • 21'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Пандев ҳисобни яна бир бор тенглаштирди! Дарвозабон бу сафар ҳам ожиз қолдирилди.

  • 15'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Жанлука Лападула 11 метрлик нуқта ўрнидан дарвозанинг чап бурчагига тўпни ажойиб тарзда жойлаб қўйди! Ҳисоб 1-2!

  • 14'

    Женоа аъзосига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси ижро этилади.

  • 11'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Пандев ҳисобни тенглаштирди! Ўйинда 2-тезкор гол! 1:1! Супергол.

  • 8'

    Зайцнинг ҳаракати ноанипқ чиқди, узатмага бирозгина аниқлик етишмади.

  • 6'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Виола ҳисобни очмоқда! "Женоа" тезкор гол ўтказиб юборди! 0-1!

  • 5'

    Радованович сариқ карточка олди.

  • 4'

    Иван Радованович жарима майдончаси яқинида рақибининг футболкасидан тортиб қолди ва яққол ҳужумни тўхтатди! Ҳакам унга карточка кўрсатиши мумкин.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
22/04/2021 02:17
Пандиев бобо очилдилар лекин. Маладес. Италияда зўр ўйнаш учун йоши улуғ қария бўлиш керак шекилли.

Минбар

Барча блоглар