"Женоа" Шевченко ўрнига 2 та мураббийни кўз остига олиб қўйди

"Рома", "Марсель" ва "Лион" клубларининг собиқ бош мураббийи Руди Гарсия фаолиятини "Женоа"да давом эттириши мумкин.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга қараганда, генуяликлар 57 ёшли франциялик мутахассисни тез орада истеъфога чиқарилиши кутилаётган Андрей Шевченко ўрнига муносиб кўрмоқда.

“Женоа” раҳбариятида Гарсия варианти амалга ошмана тақдирда "Штутгарт", "Гамбург", "Вольфсбург", "Байер" ап "Герта" клубларида фаолият юритган мутахассис Бруно Лаббадиа билан алоқага чиқади.

"Женоа" айни дамда Италия А Сериясида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!