"Женоа" Шевченкони истеъфога чиқаради. Генуяга "Рома"нинг собиқ бош мураббийи келади

"Женоа" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Андрей Шевченкони истеъфога чиқармоқчи. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар аллақачон амалдаги меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни муҳокама қилишмоқда. Ҳамкорлик тўхтатилган тақдирда, Генуя клуби Шевченко мураббийлар штабига 20 миллион еврога яқин товон пули тўлайди.

Миш-мишларга кўра, Шевченконинг ўрнини "Рома"даги фаолияти билан танилган Руди Гарсия эгаллаши мумкин.

Украиналик мутахассис “Женоа”ни 2021 йилнинг ноябридан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа А Серияда уч марта дуранг ўйнади ва олти марта мағлуб бўлди. Афсуски, бирорта ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!