"Женоа"ни жар ёқасидан қутқариб қолган мураббий жамоада қоладими?

"Женоа" клуби бош мураббийи Давиде Баллардини келгуси мавсумда ҳам жамоада қолишига ишонмоқда. Бу ҳақида у TMW нашрига берган интервьюси давомида гапириб ўтган:

"Мен бир неча кун аввал жамоа президенти билан учрашдим. У бошлиқ раҳбарият вакиллари менга бу борада ҳеч нарса дегани йўқ. Аммо, тахминимча, ҳафта охирида янги шартнома масаласида гаплашиб олсак керак. 

Сўнгги сўз доим президент томонидан айтилади. Бугун шу ердалигим, эришган натижаларимиз ҳам унинг менга имкон бергани ортидан бўлган ишлар. 

Ҳозирча жамоам билан амалда бўлиб турган шартномам бор ва ўйлайманки, келгуси мавсум ҳам "Женоа" билан қоламан. 

Баллардини ўтган йилнинг декабрида жамоани Роландо Мараннинг истеъфосидан сўнг қабул қилиб олганди. Ўшанда генуяликлар турнир жадвалининг 19-ўрнида бораётган эдилар. "Гриффонлар" якунда мавсумни 11-поғонада якунлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!