"Наполи" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta Dello Sport нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, неаполликлар раҳбари Аурелио Де Лаурентис бош мураббийнинг истеъфосини кўриб чиқмоқда. Жамоа "Женоа"га 2:1 ҳисобида имкониятни бой бергач, Аурелио Де Лаурентис бу ҳақда жиддийроқ ўйлай бошлаган.

Агар "Наполи" Италия кубоги ярим финалида "Аталанта"ни мағлуб эта олмаса, Гаттузо лавозимини тарк этади. Ярим финалнинг дастлабки ўйинида неаполликлар ўз уйларида 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этганди. Жавоб баҳси 10 февраль куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)