Жерар Пике. Каталониялик телба безори ҳикояси!
“Ҳозиргидек ёдимда. Месси жуда қулай вазиятда турган эди. Пас берсам “Реал” дарвозасига 3-голини уришига шубҳам йўқ, аммо 6-голни мен уришим керак, деб ҳисобладим. Агар зарбам ўхшамаса, 2:5 ҳам ёмон натижа эмас!”
Бундан ўн уч ярим йил аввал айтилган бу сўзлар сезиб турганингиздек Жерар Пикега тегишли. “Сантьяго Бернабеу”га ташриф буюрган Хосеп Гвардиоланинг “Барселона”си муаммосиз ғалаба қозонди. Кўп ўтмай, “тақир калла афсунгар” бутун дунёни ҳайратга солиши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмагани аниқ. Бу яқин ўтмишдаги улкан воқеанинг дебочаси эди. Пеп билан бираликда Каталонияга Англиядан ташриф буюрган Жерар Пике учун “Барселона”даги ёрқин мавсумлар бошланди.
Мана бугун паст баландликлардан иборат карьера ўз якунига етди. Ўз мухлислари ҳуштаги остида ҳимоячи бутсаларини михга илиб юбориш арафасида. Мухлислар эса уни афсонавий футболчи бўлганми? деган савол устидаги баҳсларни бошлаб юборди.
Ўйлашимча, Пикенинг ҳаётидаги энг ёрқин кунлар энди бошланмоқда. У бемалол ОАВ орқали чиқишлари қилиши, турли подкастларда ҳеч кимни аямай кескин фирклар билдириши мумкин. Қўшимчасига, Пике жуда катта бизнес проектларнинг асосчиси саналади. Балки тез орада Европада ҳам Илон Маскнинг издоши пайдо бўлар? Ёки барча ҳақиқатларни биладиган ва яшириб ўтирмайдиган топ даражадаги журналистга эга бўлгандирмиз? Келажак мавҳум, аммо Пике “Барселона” клуби тарихида афсоналар қаторидан ўрин эгаллаши аниқ.
Футбол оламида ҳимоячи бўла туриб машхур бўлиш осон эмас. Тўп учун кураш, қонли тўқнашувлар, оғир жароҳатлар ва камида 10 йил сардорлик боғичига муносиб майдондаги ҳаракатлар. “Барса”да бундай репутация Карлес Пуйольга тегишли! Испания термасида барча Рамосни ёдга олгани аниқ. Шу боис, у карьераси давомдиа ҳеч қачон мудофаанинг асосий қисми сифатида эътироф этилмаган.
Аслида, Жерар ҳеч қачон футбол олами вакилли бўлмаган. У бизнес ва электроникага ўзгача меҳр қўйган. 2015 йилда ҳатто сиёсатчи образида кўриниш берди. “Барселона”нинг титул ҳомийси саналган Ракутен компанияси раҳбарини клубга инвестиция киритишга айнан қахрамонимиз кўндирганидан хабарингиз борми? Испания термасидан таклиф олишига қарамай, Каталониянинг озодлиги учун курашишни афзал билиб, катта мусобақаларни атайин ўтказиб юборганиданчи?
Футболдан ташқари ҳаёти шу қадар қизиқ-ки, бемалол кино суратга олиш мумкин. Ёшлигидан Луи ван Гал тарбиясини олган, Сэр Алекс қўлида чиниққан ва Пеп Гвардиоланинг “жангчиси”га айланган йигит футболда жуда кўп нарсани кўргани аниқ. Златанни авраган, Неймарни ижтимоий тармоқлар орқали жамоасига қўшиб олишга ундаган, Гризманнинг трансферига таъсир кўрсатган йигитни қўлидан кўп нарсалар келишига шубҳа йўқ.
Жерар фаолиятини қандай ўтказган бўлса, шундай якунламоқда: ҳеч ким кутмаган пайтда! Эътиборлиси шундаки, Пике бунга деярли 2 йилдан бери тайёргарлик кўриб келаётган эди. Ҳақиқий бизнес одами сифатида унинг эҳтиёткорлигига тан бермасликнинг имкони йўқ Сўнгги маълумотларга қараганда, Пике “Барселона” унга қарз бўлиб қолган 52 миллион евродан воз кечган. Шунга қарамай, бу йигит ҳеч нарсани бекордан-бекорга қилмаслигини унитманг. Катта эҳтимол билан, яқин 10 йил ичида у “Барселона”га қайтади. Фақат, бу сафар футболчи бўлиб эмас, клуб Президенти мақомида! Бунга унда етарлича аргумент бор.
Тўғри, футболчи сифатида уни ўз мухлислари ҳам ҳуштакбозлик билан кутиб олган ўйинлар етарлича, бироқ бизнес оламида Пике бугунги авлод футболчиларининг исталганидан омадлироқ эканлигини унитмаслик лозим. Барчаси учун раҳмат, телба безори!
Я . У
Фикрлар