Жерар Пике:
Ads

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике кеча Испания кубоги финалида “Валенсия”дан (2:1) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бизда ўзимизни оқлашга ҳеч қандай асос йўқ. “Барселона” Испания кубоги финалида ғалаба қозониши, устига-устак “Валенсия”дек жамоани мағлубиятга учратиши шарт эди. Энди эса фақатгина рақибни ғалаба билан табриклашимиздан ўзга чорамиз йўқ. Биз янги мавсумда барча совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Мураббийнинг тақдирини бошқалар ҳал қилишади, аммо биз унинг қолишини хоҳлардик”, - дейди Пике.